Ссылки доступа

AI: 2017 йилда Қозоғистонда учта соҳа бўйича инсон ҳуқуқлари бузилган


Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишларича, Қозоғистон расмийлари бошқача фикрловчиларга босим ўтказиш мақсадида “тобора мураккаб усуллардан” фойдаланмоқда, дейилади Amnesty International (AI) халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти томонидан тақдим қилинган «Жаҳонда инсон хуқуқлари» деб номланган Ҳисоботда.

Ташкилот тадқиқотчиси Хеза Макгилл журналистлар билан 22 февраль куни Олмаотада учрашар экан, ҳуқуқ ҳимоячиларининг мустақил касаба уюшмалари таъқиб қилинаётгани, фуқаро эркинликлари бузилаётгани ва эркин матбуот чекланаётганидан хавотирга тушаётганини айтди.

Макгиллнинг таъкидлашича, мамлакатдаги мустақил касаба уюшмалари фаолиятини тўхтатишга қаратилган қонунчилик, шунингдек, касаба уюшмалари етакчиларига нисбатан “сохта айбловлар”- ноқонуний иш ташлашларга ундаш, маблағларни ўзлаштириш каби айблар билан ҳукм чиқарилиши каби ҳолатлар мавжуд.

Ҳисоботда “ер масаласи” бўйича бўлиб ўтган митингда иштирок этган ва 2016 йилда Атирау шаҳар суди томонидан беш йилга озодликдан маҳрум қилинган фуқаролик фаоллари Макс Бокаев ва Талғат Аянлар тилга олинади. Макгиллнинг айтишича, Бокаев ва Аян ўз фикрларини айтганлари учунгина жиноий жавобгарликка тортилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг айтишларича, Қозоғистонда диний озчиликка нисбатан таъқиблар кучайган, уларга нисбатан “экстремизга қарши кураш” тўғрисидаги қонун асосида кураш олиб борилмоқда, шунингдек 2017 йилда Қозоғистонда ҳукумат шаънига танқид билан чиққан журналистлар ҳам таъқиб қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG