Ссылки доступа

Туркманистонда 3 миллион дарахт ўтқазилади


Мамлакат расмийлари 2018 йилда 3 кўчат ўтқазишни режалаштирмоқда. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 9 февраль куни кўкаламзорлаштириш бўйича мавсумий кампания бошлангани ва янги кўчатлар, жумладан мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш борасидаги фармонга имзо чекди.

Шундан кейин Ашхабод ва Балкан вилоятларида давлат муассасалари ходимларидан баҳорги ободонлаштириш ишлари учун маблағ тўплаш бошлангани ҳақида хабар тарқатилди.

Бу ҳақда “Озодлик”нинг Ашхабоддаги суҳбатдошлари маълум қилди. Уларнинг айтишларича, кўчат ўтқазиш ва дарахтларни парваришлашга жалб қилинган айрим ходимларга ўз ҳисобларидан таътилга чиқишлари тавсия қилинди.

Ўз номини айтишни истамаган манбаларнинг сўзларига кўра, Давлат нефтгаз концерни қарамоғидаги ўрмон хўжалиги амалдорлари бу йил ўрмон хўжалиги ходимлари ўз ҳисобларидан уч марта 10 кундан таътилга чиқишлари мумкинлигини айтишган.

"Эътироз билдирган ходимларга раҳбарият янги қоидалар давлат раҳбари кўрсатмаси асосида жорий қилинаётганини айтишган ва бу борада газетада эълон қилинган мақолани кўрсатишган. Бироқ фармойиш мазмуни билан таништиришмади ", - дейди “Озодлик” суҳбатдоши.

XS
SM
MD
LG