Ссылки доступа

Қирғизистонда суд журналистни президентга $73,5 минг тўлашга мажбур деб топди


Қирғизистон Олий суди Президент Сооронбой Жеенбековнинг журналист Кабай Корабековга нисбатан даъвоси бўйича олдинги инстанция қарорини ўз кучида қолдирди.Эндиликда Қорабеков давлат раҳбарига беш миллион сум (73,5 минг доллар) тўлаши керак .

Суд қарорини изоҳлар экан журналист шуни қайд қиладики, “суд гап Жеенбековларнинг қайси бири тўғрисида бораётганини тушунтирмаган.” “Мақолада бу президент эканлиги кўрсатилмаган. Савол барча суд инстанциялари учун очиқ қолмоқда. Бундан ташқари даъвонинг тўғрилиши бўйича масала ҳам очиқ қолди. Иш ҳақига яшайдиган инсонлар бундай суммани тўлашга мажбур. Суд ҳеч нимани ҳисобга олмади”, дейди Қорабеков.

Ўтган йилнинг сентябрида 24.кг ахборот агентлигининг сайтида “Сочига ташриф. Кремлга яхши издош ким бўлиши кераклиги яна тушунтирилди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Президентликка номзод Соронбой Жеенбековнинг сайловолди штаби мақолани ҳақоратли деб топди ва судга мурожаат қилди.

Даъвогар мақола муаллифи Кобай Қорабеков ва ахборот агентлигидан беш миллион сумдан талаб қилди. Кейинчалик Свердлов туман суди даъвони қаноатлантирди, шаҳар суди эса қарорни ўз кучида қолдирди. 5-февралда Жеенбеков ахборот агентлигига бўлган даъводан воз кечди. Аммо мақола муаллифидан компенсация ундириш талаби ўз кучида қолди.

Шу сабабли Қорабеков ҳалигача 5 миллион сум тўламаганлиги сабабли, 16-январдан унга Қирғизистон ҳудудидан чиқиш тақиқланди.

XS
SM
MD
LG