Ссылки доступа

Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланиб ўлдирилди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида йўловчи йўналишдаги такси микроавтобусининг ўзбекистонлик ҳайдовчисини калтаклаб ўлдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлики хабар қилди.

Агентликнинг билдиришича, воқеа 21 февраль куни Ленин проспектида юз берган. Гувоҳларга кўра, 49 ёшли ҳайдовчи ва микроавтобус йўловчиси ўртасида муштлашувга айланиб кетган жанжал чиққан.

Ҳайдовчини ўласа қилиб калтаклаган йўловчи қочиб кетган, ҳайдовчи эса 22 февраль куни касалхонада вафот этди.

Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилиб, гумонланувчи шахс қидирилмоқда.

XS
SM
MD
LG