Ссылки доступа

Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди (видео)


Ўзбекистон Бош прокуратураси мулозимининг Озодликка билдиришича, мамлакат собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров 22 февраль куни Тошкентда ҳибсга олинган. Мустақил Тошкент мулозимларининг билдиришича¸ Қодировнинг 42 яшар ўғли Алишер Қодиров ўн кунча аввал Ўзбекистондан қочиб кетган.

Бош прокуратура матбуот хизмати 22 февраль куни Қодировнинг ҳибсга олинганидан "ҳозирча хабари йўқ"лигини билдирди.

Шахси очиқланмаслигини сўраган Бош прокуратура ходими¸ 22 февраль куни маҳаллий вақт билан куннинг иккинчи ярмида "айни дақиқаларда 66 яшар собиқ бош прокурор ўзи раҳбарлик қилган идора биносида сўроқ қилинмоқда"¸ дея хабар қилди.

Айни мулозимнинг айтишича¸ Қодировга яқин бўлган икки нафар прокуратура собиқ раҳбари ҳам қўлга олинган. (Ҳозирча Озодлик қўлга олинган бу собиқ мулозимлар шахсини аниқлаштиришга уринмоқда.)

Рашиджон Қодиров оиласига яқин бошқа бир мулозимнинг айтишича, Қодировнинг ҳибсга олинганидан "оила-аъзолари чуқур қайғуга ботган".

Бош прокуратурадаги Озодлик манбасига кўра, Рашиджон Қодировга нисбатан "йирик миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш ва хориж банклари воситасида пул ювиш амалиëтларини ўтказиш" айби қўйилган ва унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиëт чораси қўлланилган.

Бош прокуратурага 15 йил раҳбарлик қилган Рашиджон Қодиров 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган эди.

Ҳуқуқ идоралари фаолиятини танқид қилишни прокуратурадан бошлаган президент Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 2 август куни ўтказган видеоселектор йиғинида¸ прокурорларни "энг катта ўғри"лар деб атаган. Ўз чиқишларидан бирида эса, Мирзиёев Қодиров "ҳаммаёқни порахўрлик қилиб юборди" дея танқид қилган.

Президент Мирзияев назвал узбекских прокуроров «самыми большими ворами»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:29 0:00

XS
SM
MD
LG