Унинг сўзларига қараганда, санитар врачлар Қарағандадаги йирик савдо нуқталарини – бозор ва дўконларни кезиб чиқишар экан таркибида формальдегид меъёридан юқори бўлган болалар кийимларини топишди.
«Маҳсулотларнинг катта қисми Олмаота ва Бишкекдаги бозорлардан олиб келингани аниқланди. Формальдегид – бу заҳар. У инсон организмига сингиб кетиши ва салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин», - дейди Юрий Залигин.
Нашрларнинг маълум қилишича, товар пештахтадан олинди, сотувчилар 200 миллион тенге миқдорида жаримага тортилди.