Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлади


Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси Эргаш Шоисматов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджиддин Асловга ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди ва фаолиятига киришди. Бу ҳақда ТР ТИВ 23 февраль куни маълум қилди.

Эргаш Шоисматов дипломатик фаолиятини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега март ойининг биринчи ўн кунлигида кутилаётган ташрифи арафасида бошлади.

Ўзбекистонинг Тожикистондаги собиқ элчиси Шоқосим Шоисламов, бу лавозимда 14 йил фаолият юритганидан сўнг куни кеча янги лавозимга тайинланди – у Ўзбекистон президенти девонида ташқи сиёсат соҳасида ишлайдиган бўлди.

Эргаш Шоисматов 1951 йилда туғилган. Тошкент политехника институтини тамомлаган. 1996 йилдан то 2001 йилнинг февралига қадар Ўзбекистон энергетика ва электрификациялаш вазири лавозимида фаолият юритди. 2001-2006 йилларда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси бўлди. 2006 йил апрелдан 2010 йилнинг 13 июлига қадар бош вазирнинг машинасозлик, қора ва рангли металлургия, нефтегаз сектори, геология, электроэнергетика, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлади. 2014 йил февралида Энергетика ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши раиси этиб тайинланди. 2016 йил декабридан «Uztransgaz» бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG