Ссылки доступа

Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланди (видео)


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакат собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. Бош прокуратура хабарига кўра, Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати расмийси Воҳид Шаропов 23 февраль куни "Қодировнинг ҳибсга олинмагани ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмаëтганлигини" айтди. 24 февраль куни эса Бош прокуратура Қодировнинг ҳибсга олингани ва унга нисбатан учта модда бўйича жиноий иш қўзғатилганини расман эълон қилди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги ишончли манбасига кўра, 22 февраль куни Рашиджон Қодировнинг уйида тинтув ўтказилган ва Қодиров уйидан қўлига кишан солинган ҳолда олиб кетилган.​ Қодировнинг 42 яшар ўғли Алишер Қодиров ўн кунча аввал Ўзбекистондан қочиб кетган.

66 яшар собиқ бош прокурор ўзи раҳбарлик қилган идора биносида сўроқ қилинмоқда. Ҳуқуқ тизимидаги мулозимнинг айтишича¸ Қодировга яқин бўлган икки нафар прокуратура собиқ раҳбари ҳам қўлга олинган.

Бош прокуратурага 15 йил раҳбарлик қилган Рашиджон Қодиров 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган эди.

Президент Мирзияев назвал узбекских прокуроров «самыми большими ворами»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:29 0:00

XS
SM
MD
LG