Ссылки доступа

Қирғизистонда врач 8 соат давомида мижознинг вена қон томирини ушлаб турди


ҚР Талас вилояти, Боқай отин ҳудудий касалхонасининг врачи пичоқдан яраланган беморнинг қон кетаётган юқори катта вена томирини 8 соат давомида ушлаб турди.

У томир жарроҳи Марип Ибраимов Бишкекдан келишини кутарди. Бемор тирик қолди. Бу ҳақда врач Элзар Тўқтаназаров ўз саҳифасида хабар қилди.

30 ёшли эркак кўкрак қафаси пичоқдан яраланган ҳолда, оғир аҳволда, 21 февраль куни соат 20:00да Боқай отин ҲК нинг жарроҳлик бўлимига келтирилган. У шу заҳоти операцияга киритилди. Шошилинч тарзда, санавиация йўналиши бўйича Бишкек шаҳридан томир жарроҳи чақирилди. У 22 февраль куни соат 04:00 да келиб, операцияни, яъни учинчи қовурға оралиғидаги юқори катта вена томирининг тешилган ярасини тикиб қўйишни муваффақиятли амалга оширди.

Жарроҳнинг ахборотига қараганда, беморнинг ҳолати барқарор. Жароҳат спиртли ичимликдан маст ҳолда муштлашиш натижасида олинган эди.

XS
SM
MD
LG