Ссылки доступа

Тожикистон жанубида учта ароқ-вино корхонаси жаримага тортилди


Хатлон вилоятнинг маъмурий марказида учта ароқ-вино корхонаси ароқ ишлаб чиқариш техник регламентини бузгани учун жаримага тортилди. Яна битта шароб заводи икки йил муддатга алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш лицензиясидан маҳрум этилди.

Ҳукумат расмийларнинг сўзларига қараганда, алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи - «Тожикистон», «Кухсори Хатлон», «Хуррамзамин» ва «Форсиён» корхоналари ароқ ишлаб чиқаришда алкоголь миқдорини камайтиришган, шунингдек, маҳсулотларно стандарт шишаларга қуйилган.

“Тожикстрандарт”нинг Хатлон вилоятидаги вакили Шодимат Ражабовнинг 24 февраль куни айтишича, улар ароқ ишлаб чиқарадиган корхоналарни алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқаришда давлат стандартлари меъёрлари ва қоидаларига нечоғлиқ амал қилаётганини текширишган.

«Текширувлар ҳукумат расмийлари билан ҳамкорликда ўтказилди. Текширув натижасида биз томонидан танлаб олинган маҳсулотлар намуналари ичимлик қуввати ва шишаларга қуйилган суюқликлар стандартларга мос келмаслигини кўрсатди. Маҳсулотларнинг техник регламентга мос келмаслиги сабабли маъмурий процессуал чоралар кўрилди ва тегишли идораларга бу борада тақдимнома юборилди. Жаримага тортилган ҳамма корхоналар мавжуд камчиликларни бартараф этишлари керак, ана ўшандан кейингина фаолиятларини давом эттиради», - дея таъкидлади Ражабов.

«Кухсори Хатлон» ОАЖ директори Ражабали Одинаев ўзига тегишли корхона 15 минг сомони (1,6 минг доллар) миқдорида жаримага тортилганини тан олди. Шу сабабли ароқ ишлаб чиқаришда қоида бузилишлари қайд қилинган «Кухсори Хатлон» ОАЖ ики йил муддатга алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги лицензиядан маҳрум қилинди.

XS
SM
MD
LG