Ссылки доступа

Туркманистонда оммавий велопойга учун давлат хизматчилари велосипед сотиб олишга мажбурланмоқда (видео)


Бу йил Туркманистондаги ҳар бир давлат корхонаси оммавий велопойга учун ўртача 3 кишидан 6 кишигача юборади, улар бунинг учун ўз ҳисобларидан велосипед сотиб олишлари керак бўлади.

«Азатлық» (“Озодлик” радиоси туркман хизмати) мухбирларининг хабарига кўра, айрим корхоналарда велосипедлар харид қилиш учун «ҳашар» уюштирилмоқда.

«Велопойгада иштирок этадиган ҳамкасблари учун велосипед харид қилиш мақсадида корхоналарда пул тўпланмоқда. Туркманистонда велосипедлар ишлаб чиқарувчи завод йўқ, битта велосипеднинг нархи 3000-4000 манат (850 доллардан кўпроқ) туради», – дея хабар беради «Азатлық» мухбири. Унинг сўзларига қараганда, бадал миқдори у ёки бу корхона ходимлари, шунингдек корхона томонидан велопойгага юбориладиган иштирокчилар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

«Азатлық» манбаларининг айтишларича, давлат хизматчилари ишдан айрилиб қолишдан хавфсираб раҳбариятга гап қайтара олмаяпти ва пул тўлашга рози бўлмоқда.

«Ходимларга бу халқаро тадбир, бу тадбирда иштирок этаётганларидан хурсанд бўлишлари кераклигини айтишди», – дейди Ашхабоддаги давлат корхоналаридан бирининг ходими. Унинг сўзларига қараганда, раҳбарият фармойишига кўра, харид қилинган велосипедлар оқ рангда бўлиши керак экан.

Апрель ойига мўлжалланган велопойга ташкилотчиси давлатнинг ўзидир. Мамлакат раҳбари, ҳукумат, парламент аъзолари, турли даражадаги амалдорлар, шунингдек давлат хизматчилари ва талабалар иштирок этадиган велосипеддаги кенг қамровли сайрдан сўнг йиллик саломатлик ва бахт ойлиги бошланади.

Илк бора мазкур ойлик 2015 йилда аҳоли ўртасида оммавий физкультура-спорт ва маданий-соғломлаштириш тадбирларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган эди.

Туркманистон машқ қилмоқда

XS
SM
MD
LG