Ссылки доступа

Қозоғистонда ўзбекистонликларни ташиётган автобус ағдарилиб кетди


Оқтўба вилоятида йўловчи ташувчи автобус билан рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида камида етти киши жароҳатланди ва касалхонага етказилди, деб хабар бермоқда ички ишлар минтақавий департаменти.

ЙТҲ, полиция хабарига кўра, 25 февраль куни Самара - Чимкент трассасида Хромтов туманидаги Жозиқ посёлкаси яқинида рўй берди. Оқтўба вилояти ИИД хабарига қараганда, автобус Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган эди, автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлган.

«Mercedes русумли автобуснинг 35 ёшли ҳайдовчиси Оқтўба шаҳри томондан келатуриб, Хромтов шаҳри йўналишида кетаётганида рулни бошқара олмай қолган ва автобус йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилиб тушган. ЙТҲ натижасида автобуснинг етти йўловчиси – Ўзбекистон фуқаролари – турли хил жароҳатлар олиб, Хротов шаҳрининг туман марказий касалхонасига ётқизилди», — дейилади департамент матбуот хизматнинг хабарида.

Полиция “Транспорт воситаларини бошқараётган шахснинг йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини бузиши” моддаси бўйича тергов бошланганини хабар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG