Ссылки доступа

Тожикистонда мусулмонларни таҳқирлагани учун амалдор ишдан бўшаши мумкин


Тожикистон президенти ҳузуридаги давлат хизматлари Агентлиги маҳаллий масжидда мусулмонларни сўккан Рудакий туманидаги Чоряккорон қишлоғининг дин ишлари бўйича бўлими бош мутахассиси Шокир Холдоровни мансабидан озод қилиш масаласида қайғурмоқда.

Ишдан бўшатиш Давлат хизматчиларининг хулқ-атвори тўғрисидаги Кодекс бўйича уюштирилмоқда. Рудакий туман маъмуриятига Холдоровни ишдан бўшатиш масаласида таклиф берилди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Интернетда Холдоров масжид дарвозаси олдида қўпол равишда диндорларни ҳақорат қилаётгани ва масжидни беркитишни талаб қилаётгани борасидаги видео пайдо бўлди. Амалдор келувчиларни қўпол сўзлар билан сўккар экан, бундан аввал бир неча бор “норасмий” масжидда намоз ўқишни тақиқлаганини, аммо шунга қарамай улар бу ерга келаётганини айтиб бақирарди.

Қишлоқ аҳолиси видеода жамоат жойида сўккани учун амалдор устидан шикоят қилишларини айтишмоқда. «Хоҳлаган жойларингга боринглар! Ҳаммангизни салафийлар деб эълон қиламан!», – дейди бунга жавобан Шокир Холдоров.

Холдоров ўз навбатида масжидга келувчилардан қўпол сўзлари учун кечирим сўраганини айтмоқда. Ўшанда амалдор маъмурий ҳуқуқ бузилишлари Кодексининг 481 моддасини бузиш бўйича 500 сомони (55 доллар) миқдорида жаримага тортилган эди. Шундан сўнг ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришган эди.

XS
SM
MD
LG