Ссылки доступа

Сурия армияси жангларни тўхтатиш борасидаги БМТнинг резолюциясига амал қилмаяпти


Сурия авиацияси ўтган кунлари Дамашқ яқинидаги исёнкорлар назоратида бўлган Шарқий Гутага зарба беришни давом эттирди. Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг маркази ва AFP агентлиги маълум қилди.

Кузатувчиларнинг фикрича, сўнги ҳафталарда авиазарба ва артиллерия зарбалар оқибатида Гутада камида 519 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида юзга яқин бола бор. Мониторинг марказининг хабар қилишича, ҳукумат кучлари ва исёнкорлар ўртасида Гутада қақшатқич тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.

Шанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан инсонпарварлик ёрдамларни кўрсатиш ва жароҳат олганларни эвакуация қилиш мақсадида Сурияда бир ой муддатга ўт очишни тўхтатиш масаласида резолюция қабул қилди.

Ўт очишни тўхтатиш режими, резолюциянинг бошланғич лойиҳасига кўра, “Ал Қоида” ва “Ислом Давлати” каби жиҳодий гуруҳларга татбиқ этилмайди. Россия ўт очишни тўхтатиш бу ташкилотларга “алоқаси бўлган” гуруҳларга ҳам татбиқ этилмаслигини талаб қилган эди. Айни шу талқин турли фикрларга сабаб бўлиши мумкин. Сурия режими Ғарб томонидан қўллаб қувватланадиган исёнкорларни ҳам террорчи сифатида кўради.

XS
SM
MD
LG