Ссылки доступа

Туркманистонда Visa картларига хизмат кўрсатиш тўхтатилди


Туркманистондаги банкларнинг вакиллари сўзларига қараганда, мамлакатда хорижда пул ечиш ва нақдлаштириш мақсадини кўзланган Visa карталарига пул ўтқазиш тўхтатилди.

Сенагат банки ва Давлат Ташқи иқтисодиёт банки вакиллари юзага келган вазият юзасидан “Озодлик” радиоси мухбирига изоҳ беришди. Банк амалдорларининг сўзларига қараганда, январь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Visa картлари бўйича молиявий амалиётлар музлатилди.

«Айни дамда бизда, чет элда фаол қўлланиладиган Visa картларининг фаолияти тўлалигача тўхтатилди. Картларни тўлдириш учун келган фуқаролардан пул маблағлари қабул қилинмаяпти. Бизга бу чекловлар қанча вақт давом этиши ҳақида маълумот беришмади», - дея маълум қилди банк ходими.

“Озодлик” мухбирларининг сўзларига қараганда,22 февралдан бошлаб фарзандлари хорижда таълим олаётган Туркманистон фуқаролари “MoneyGram” ва “Western Union” хизматлари ёрдами билан 300 долларгача пул ўтказишлари мумкин.

«Айни дамда банкнинг марказий офисларида узундан узун навбатлар пайдо бўлди. Масалан, Туркменбаши шаёли кўчасида жойлашган Сенегат банкининг марказий идорасида 400-500 киши навбатда турибди», - дея хабар беради Ашхободда истиқомат қилувчи ёзувчи Аманмурат Бугаев.

23 февраль куни Қозоғистонда таълим олаётган туркманистонлик талаба “Озодлик” радиоси мухбирлари билан сухбатлашар экан ўзининг Visa картаси ишламаётганини айтди. Талабанинг айтишича, Туркманистон ташқи иқтисодиёт банки билан боғланганида, у ердагилар мазкур картларнинг хориждаги фаолияти тўхтатилганини айтишган. «Бу галги вазият ишламаётган талабалар турмушига салбий таъсир кўрсатади», - деди Қозоғистонда таълим олаётган туркманистонлик талаба.

XS
SM
MD
LG