Ссылки доступа

Ўзбекистонда масжид ноиби наркодилер бўлиб чиқди


Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гиёҳванд шахсни ушлашди, у ўсимликни кимдан олаётганини айтиб берди. Таъминловчи маҳаллий имомнинг ёрдамчиси бўлиб чиқди, деб хабар беради республика ИИВ матбуот хизмати.

Деновлик бу шахс 21 февраль куни ушланди. Унинг ёнидан 4,6 грамм марихуана топилди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Тергов давомида аниқланишича, 29 ёшли З. Имомов гиёҳвандлик моддасини «Умари Одил» масжиднинг ноиби, 1989 йилда туғилган А. Мелибоевдан олган.

Мелибоев ушланганидан сўнг, оператив хизмат ходимлари “каттароқ балиқ”ни қўлга олишга муваффақ бўлишган. У 1989 йилда туғилган С. Кенжаев бўлиб чиқди. Унинг уйидан 10 кг 7,17 грамм гашиш ва 3 кг 675, 37 грамм марихуана топилди. Ҳозирги вақтда оператив ишлар давом этмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

XS
SM
MD
LG