Ссылки доступа

Туркия суриялик курдларнинг етакчисини сўраб, Чехияга мурожаат қилди


Салих Муслим

Туркия Сурия курдлар жамоасининг етакчиси Солиҳ Муслимни беришини сўраб, чех ҳукуматига расман мурожаат қилди. Туркия бош вазирининг ўринбосари Бекир Боздаг “Демократик иттифоқ”(PYD)нинг собиқ ҳамраиси Солиҳ Муслим 26 февраль куни Париж судида суд қилинишини айтди.

Муслим Анқаранинг сўровига биноан, 24 февраль куни Прагада қўлга олинган. "Демократик иттифоқ" Туркияни “ҳеч қандай юридик асоссиз... фуқаро бўлмаган шахсни қамоққа олганлик”да айблади.

Турк суди Муслимни “давлат ва мамлакатнинг яхлитлигин бузиш” ва бошқа ҳуқуқбузарликларда айблаганидан сўнг, Туркия униберишни талаб қилди. Туркия “террорчи гуруҳ” деб ҳисоблаётган ”"Демократик иттифоқ” Сурия шимолидаги асосий курд сиёсий ташкилоти ҳисобланади. Ўтган йили Муслим ҳамраис лавозимидан истеъфога чиққан, лекин таъсир кучига эга сиёсатчи сифатида қолаётганди.

Анқара "Демократикиттифоқни" Туркия ва Европа Иттифоқида террорчилик ташкилоти деб тан олинган Курдистон ишчи партиясининг филиали деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG