Ссылки доступа

Сурияда ўлдирилган ИД тожик жангарисининг онаси модель бўлди


Хосият Шерова
Хосият Шерова

Сурияда ўлдирилган “Ислом давлати” тероорчилик ташкилоти жангарисининг онаси тожик аёлларининг миллий либосини тарғиб қилмоқда.

Тожикистон маданият вазирлиги моделлар учун миллий кўринишдаги либослар эскизларини тақдим қилди. Муассаса турли моделларни – кундалик ҳаёт учун, шаҳар паркларида сайр қилиш учун, театр ва концертлар учун, байрам ва тантаналар учун либосларни тақдим қилди.

Хосият Шерова пропагандирует национальную одежду женщин среднего возраста
Хосият Шерова пропагандирует национальную одежду женщин среднего возраста

Миллий либосларни тақдим қилганлар орасида бундан тўрт йил муқаддам Сурияда ўлдирилган ИД жангчисининг онаси, Кулобда истиқомат қилувчи 51 ёшли Ҳосият Шерова ҳам бор.

2014 йил март ойи охирларида ўзини “Шом муҳожирлари ва ансоралари сайти” деб эълон қилган Akhbar Sham интернет-портали Суриядаги жангларда собиқ совет республикаларидан келган уч нафар йигитнинг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган эди. Хабарда таъкидланишича, ҳарбий ҳаракатлар вақтида Қозоғистон ва Доғистондан келган йигитлар қаторида Абу Аҳмад Тожики деб аталувчи тожикистонлик ҳам ўлидирилган. Сайт хабарига кўра, Абу Аҳмад – Кулобда туғилган бўлиб Сурияга 2013 йилнинг баҳорида келган ва Сурия ҳукумат қўшинларига қарши “коммандос” гуруҳи таркибида туриб жанг қилган. Абу Аҳмад 22 март куни Шувайх тоғининг энг баланд нуқтаси забт этилаётган бир вақтда ўлдирилди. Кейинчалик, Кулобнинг тўққизинчи мавзесида истқомат қилувчилар Сурияда ўлдирилган - сурати Интернетда пайдо бўлган - Абу Аҳмад Тожики ўзларининг собиқ қўшнилари - Баҳтиёр Шеров эканлигини тасдиқлашди.

Абу Ахмад Таджики, он же Бахтиёр Шеров
Абу Ахмад Таджики, он же Бахтиёр Шеров

Баҳтиёр Шеровнинг онасининг айтишича, ўғли миллий либос кийиб юришига тез-тез эътироз билдириб турган. «У, менинг арабча либос кийишимни истарди. Менинг фикримча, ўзга маданиятга мойиллик ўғлимни ИД тарафдори бўлишига сабабчи бўлган», - дейди Ҳосият Шерова 26 февраль куни. Шу сабабли ҳам она “ёт маданият”га қарши курашга қарор қилди, ҳамда модель сифатида миллий либослар тарғиботида иштирок этмоқда, дейди Кулоб минтақаси маданият бошқармаси мудири Ҳайрулло Тоҳиров.

«Ҳосият Шерова ўзининг кийимлари моделини олиб келди, бу моделлар бизга ёқди. Ҳосият – фаол аёл, барча маданий тадбирларда иштирок этмоқда», - дейди Ҳ.Тоҳиров. Унинг сўзларига қараганда, бир йил муқаддам Тожикистон маданият вазирининг ўринбосари Зевар Давлатзода бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ҳосиятни модел сифатида танлаб олди – у ўрта ёшли аёллар орасида миллий либосларни тарғиб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG