Ссылки доступа

Туркманистонда хорижга чиқиш паспортининг муддатини бир йилгача қисқартириш кўзда тутилмоқда


Туркманистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳаракат муддатини бир йилгача қисқартириш кўзда тутилмоқда. “Озодлик” радиосига Туркманистон давлат миграция хизматидаги бир нечта манбаси берган маълумотларга кўра, айни дамда хорижга чиқиш ҳужжати муддатини қисқартириш режалаштирилмоқда.

Янги намунадаги биометрик паспорт ёки фуқаронинг хорижга чиқиш паспорти 2008 йил июлида муомалага киритилган эди. Туркманистон президентининг 9895-сонли фармойишига кўра, хорижга чиқиш ҳужжати катта ёшдагиларга 10 йил муддатга, 16 ёшгача бўлган болаларга эса 5 йил муддатга берилади.

2016 йилда ҳужжатнинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатга чекланган эди. Янги паспортлар фуқароларга беш йиллик муддатга берилган, бироқ ҳукумат расмийлари бу ўзгаришлар ҳақида маълум қилишмаган эди.

2008 йилга қадар Туркманистон фуқаролари мамлакат ичкариси ва хорижга чиқишда қўлланиладиган ягона ҳужжатга эга эди. Биометрик белгилар бўлган янги намунадаги паспорт муомалага киритилиши билан кўпчилик янги паспорт олишда мураккабликлар билан тўқнаш келди. Юз минглаб фуқаролар эски паспортлари билан чет элда қолиб кетишди, бу ўз навбатида ноқонуний равишда хорижда бўлиш деган маънони келтириб чиқарди, янги паспорт олиш учун мамлакатга келиш талаб қилинарди, бу ўз навбатида ўрнатилган муддатда паспорт олмаслик миграция қонунчилигини бузишни англатарди ва жаримага тортилишларига сабаб бўлди.

Хорижга чиқиш паспортини фақат мамлакатнинг ўзида олиш мумкин, Туркманистоннинг чет эллардаги ваколатхоналарида ҳужжатни расмийлаштириш кўзда тутилмаган.

Туркманистон Давлат миграция хизмати биаметрик паспорт ҳаракатининг муддати ўзгартирилиши юзасидан расман изоҳ беришдан ўзини олиб қочди.

XS
SM
MD
LG