Ссылки доступа

Қирғиз-ўзбек чегарасидаги навбатлар савдо фаоллашгани билан изоҳланмоқда


Кейинги вақтларда Қирғизистон ва Ўзбекистон билан чегарадаги “Дўстлик” ўтказиш пунктида иккала мамлакат фуқароларининг тижорат фаоллиги ортгани, шунингдек, чегарабўйи савдоси жадаллашгани билан боғлиқ бўлган йўловчилар оқими ортиши кузатилмоқда. Бу ҳақда ҚР Давлат чегара хизмати хабар қилаяпти.

«Навбатлар иккала томонда, ҳам қирғиз, ҳам ўзбек томонида қайд этилаяпти. Одамлар ва транспорт воситаларининг тўпланиб қолиши даврий хусусиятга эга: асосан эрталаб ва тушдан кейинги соатларда, шунингдек, бозорлар ташкил қилинадиган кунлари кузатилмоқда», - деб таъкидлашаяпти бу идорадагилар.

ДЧХ маълумотларига қараганда, “Дўстлик” ўтказиш пунктида чегара назоратининг қўшимча кабинетлари фаолият кўрсатмоқда. 2018 йил 15 январдан бошлаб, паспорт назорати 10 та кабинада амалга оширилаяпти: 5 таси – Қирғизистондан чиқишда, 5 таси – республикага киришда. НЎПларнинг ўтказиш қобилияти 1,7марта ошди. Бу бир суткада 7000 дан ортиқт одам ўтказилаяпти, деганидир.

Яқин орада яна тўртта кабина ўрнатиш режалаштирилмоқда: 2 та республикага киришда ва 2 таси чиқишда.

2017 йил сентябрда Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадан ўтишдаги чекловларни олиб ташлади. Икки мамлакат фуқаролари 7 йил ўз яқинларини бориб кўра олмас ва ўзаро савдо қила олмасди.

XS
SM
MD
LG