Ссылки доступа

МСК: Россиядаги президентлик сайловларига Қозоғистондан 170 нафар кузатувчи боради


18 мартга белгиланган Россиядаги президентлик сайловларига Қозоғистондан 170 нафар кузатувчи юборилади, дея хабар берди Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси.

Қозоғистон МСК аъзоси Зауреш Баймолдинага таянган ахборот агентликларининг маълум қилишича, кузатувчилар Россияга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), ЕХҲТ/ДИИХБ ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) миссиялари таркибида юборилади.

«Айни дамда мамлакатимиз Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бошқа марказий ва маҳаллий давлат идоралари ҳамкорлигида Россия Федерацияси президентлик сайловларига қисқа муддатли кузатувчилар сифатида юбориладиган Қозоғистон вакилларининг рўйхатини шаклантирмоқда», – дейди Баймолдина.

Баймолдинанинг айтишича, МДҲдан кузатувчилар миссияси таркибида Қозоғистондан 129 киши, ШҲТ линияси бўйича – уч киши ва ЕХХТ/ДИИХБ миссиясидан 38 киши сайловларни мониторинг қилади. Узоқ муддатли ЕХҲТ/ДИИХБ миссияси таркибидаги бир нафар Қозоғистон вакили 11 февралдан бери Россияда бўлиб турибди, дейди МСК аъзоси.

Россияда президентлик сайлови 18 март куни бўлиб ўтади. Сайлов бюллетенига амалдаги давлат раҳбари билан қўшиб ҳисоблаганда 8 нафар номзод киритилган.

XS
SM
MD
LG