Ссылки доступа

Қирғизистонда фильмларга порнографик саҳналарни киритишни тақиқлашди


Президент Сооронбай Жеенбеков мамлакатда фильмлар ишлаб чиқаришда бир қатор талабларни белгилаб қўйган кинематографияни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади.

Мисол учун, фильм концепцияси амалдаги конституциявий тузумни зўрлик ишлатиб ўзгартириш, давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилишга чақирмаслиги шарт.

Фильмлар миллий, этник, ирқий, ижтимоий, диниий адоват қўзғаш, миллий ва табақавий алоҳидалик, сабрсизликка чақириқларни ўз ичига олмаслиги зарур. Фильмга порнографик саҳналарни киритишга йўл қўйилмайди.

2016 йил октябрда Қирғизистонда порнография саҳналари бўлган фильмлар прокатига тақиқ киритилган эди. Бундай саҳналарнинг мавжудлигини идоралараро эксперт комиссияси аниқлайди.

XS
SM
MD
LG