Ссылки доступа

Туркманистонда ун етишмаяпти, одамлар навбатларда оёқости бўлмоқда (видео)


Давка в очереди за отрубями в Туркменистане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:48 0:00

Ун танқислиги ва нархи ошиши шароитларида Туркманистонда одатда фақат уй ҳайвонлари ва паррандаларни боқиш учун ишлатилдиган кепакка талаб ортмоқда. Февраль ойининг ўрталарида суратга олинган кадрларда айнан Тошовуз вилоятидаги кепак учун навбат кўрсатилган.

Одамлар машинани ўраб олишди ва ҳаммага етмай қолишидан хавотирга тушиб, кепакни қоплар ва челакларга солишга уринишаяпти.

Туркманистонда 2017 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан асосий товар бўлган ун нархи кескин кўтарилиб кетди. Тақчиллик ва нархлар кўтарилишини бир неча омиллар келтириб чиқарди. Биринчидан, буғдойнинг кам ҳосил бергани (кутилганидан бир ярим баробар кам), иккинчидан, Туркманистон қишлоқ хўжалигидаги умумий вазият. 2017 йил майда мамлакат президенти бу тармоқдаги муаммони расман тан олди ва қишлоқ хўжалигига раҳбарлик қилган бош вазир ўринбосарини ишдан бўшатди.

Ҳукумат ун етишмовчилигини бир неча йил мобайнида нефть ва газ сотишдан тушган пуллар эвазига, хориждан сотиб олиш ҳисобидан қоплашга эришди. Бироқ углеводородлар нархи тушиб кетган шароитда озиқ-овыат маҳсулотларини чет элдан сотиб олиш ҳам кескин қисқарди. Бу эса 2017 йил охири ва 2018 йил бошларида ҳалокатли вазиятга олиб келди.

Айниқса, декабрда ун нархи жуда кўтарилиб кетди (икки марта), олий навли ун сотиб олиш эсажуда қийинлашди. Шунинг учун февраль ойининг бошида Туркманистон ҳукумати, моҳиятан, мамлакат аҳолисига ёппасига ун сотиб олишни тақиқлади ва аҳолидаги “ортиқча” унни мусодара қилишни бошлаши мумкинилигини баён қилди. Ҳажми “оила аъзоларининг маълум вақтгача бўлган эҳтиёжидан ортиқ" бўлган уннинг бутун миқдорини ҳукумат “ортиқча” деб билишни лозим топди.

Ун билан боғлиқ ўта оғир вазият айнан шимолда, Тошовузда юзага келди. У ерда бугунги кунда бир мартада бир одамга5 кгдан ортиқ бўлмаган вазнда ун сотиб олиш мумкин.

XS
SM
MD
LG