Ссылки доступа

Вашингтонда Boris Nemzov Plaza манзили пайдо бўлди


Борис Немцов
Борис Немцов

Борис Немцовнинг ўлимига уч йил тўлиши муносабати билан Вашингтонда россиялик мухолифатчининг номида манзил пайдо бўлди.

Россия элчихонаси жойлашган Висконсин-авенюдаги участка номини ўзгартириш ташаббуси 2016 йилда флоридалик сенатор-республикачи Марко Рубио томонидан илгари сурилган эди, ҳамда бу ташаббус шу йилнинг январь ойида Вашингтон шаҳар кенгаши томонидан тасдиқлаган эди.

Майдонни қайта номлаш борасидаги тадбирда ўлдирилган сиёсатчининг қизи Жанна Немцова, унинг ҳаммаслаги, "Открытая Россия" ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Владимир Кара-Мурза, шунингдек Марко Рубио, АҚШ Хельсинки комиссиясининг ҳамраиси сенатор Роджер Уикер ва АҚШнинг бошқа расмийлари иштирок этди.

Россия расмийлари АҚШ пойтахтидаги ўз элчихоналари жойлашган кўчага берилган янги номни оғриқ билан кутиб олдилар, дея таъкидлайди “Америка овози”. Жумладан, Давлат Думасининг халқаро муносабатлар қўмитаси раиси Леонид Слуцкий шу йилнинг январь ойида Америка ташаббусини Россия расмийларига нисбатан қўполлик сифатида таърифлаган эди.

Москвада 27 февраль куни одамлар кун бўйи уч йил аввал Борис Немцев ортидан отиб ўлдирилган Катта Москва кўпригига гуллар олиб келишди. Мамлакатнинг бошқа шаҳарлари каби Москвада ҳам "Открытая Россия"нинг "Немцов хотираси тирик бўлган Уй" шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди. Ҳар бир киши ўз уйига “Бу уйда Борис Немцев- ҳақиқий инсон ва ватанпарвар хотираси яшайди”, деган мемориал ёрлиқни осиб қўйиши мумкин бўлди.

Борис Немцовнинг ўлдирилганига уч йил бўлиши муносабати билан Россия расмийлари қотилликка алоқадорларни, жумладан жиноят ташкилотчиси ва буюртмачиларини топиб жавобгарликка тортиши кераклиги борасида АҚШ чақириқ билан чиқди.

XS
SM
MD
LG