Ссылки доступа

Вазир “қозоқ тилининг мақоми оширилиши” масаласида “эсанкирашлар”ни истеъсно қилмоқда


Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев Остонада 27 феврал куни журналистларга баёнот бериб, ҳукумат ва парламент мажлислари қозоқ тилида олиб борилишида, унинг таъбири билан айтганда,”эсанкирашлар бўлмайди”, деди.

Душанба куни кечқурун Қозоғистон президенти маъмурияти баёнот бериб Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ахборот ва коммуникациялар вазири Абаев билан учрашганида унга “қозоқ тили мақомини юксалатириш масаласида ишларни давом этиришни давом эттиришни” топширгани ҳақида маълум қилган эди. Ҳукуматнинг сешанба, 27 февраль кунги мажлисида вазирларнинг маърузаларнинг катта қисми қозоқ тилида бўлди.

Қозоғистон қонунларига кўра, қозоқ тили давлат тили мақомига эга. Давлат ташкилотларида ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораларида қозоқ тили билан биргаликда рус тили ҳам расман қўлланилади.

«Президент [Назарбоев] ҳамиша биз қозоқ ва рус тилларини асло камситмаслигимиз лозимлигини таъкидлайди. Бу масала жойларда босқичма-босқич, босим ва эсанкирашларсиз ҳал қилинади», — деди вазир Даурен Абаев ҳукумат мажлиси вақтида журналистларга.

Даурен Абаевнинг сўзларига қараганда, рус тилини ҳукумат мажлисларида тақиқлаш ҳақида гап бораётгани йўқ.

«Менинг тушунишимча, давлат раҳбари ҳукумат ва парламент мажлислари давлат тилида олиб борилишига ўтиш кераклигини таъкидлади, — дея келтиради Абаевнинг сўзларини “Казинформ” расмий ахборот агентлиги. — Ўйлайманки, бу давлат тилини билиш доирасидан келиб чиқади. Биз ҳукумат ва парламентда давлат тилига ўтишимиз керак. Бироқ “фақат” деган сўз айтилмади». «Агар ҳукумат аъзоси ўз фикрини рус тилида ифода этиши осон бўлса, у шу тилда гапириши мумкин», — дейди Абаев.

XS
SM
MD
LG