Ссылки доступа

Бобомурод Абдуллаев устидан суднинг 5 март куни бошланиши кутилмоқда


Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ шунингдек тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар устидан маҳкама жараëни 5 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланади. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячи Суръат Икромов хабар тарқатди.

Айтилишича¸ Бобомурод Абдуллаевни судда адвокат Сергей Майоров ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланаëтган бу шахслар ҳозирда МХХнинг собиқ “Гвардейская” кўчасида жойлашган Тергов бошқармаси ҳибсхонасида сақланмоқда¸ дейилади гуруҳ тарқатган хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли тошкентлик мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев “ҳокимиятни эгаллаб олиш ва конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фина уюштириш”да айбланмоқда. Ушбу жиноятни содир этиш учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Терговчиларга кўра, Абдуллаев мухолифатчи Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Блогер ва иқтисодиёт фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган Ҳаёт Насриддинов октябрь ойида МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган.У турли молиячи ва иқтисодчи сифатида турли ташкилотларда ишлаган, банк иши бўйича кўплаб мақолалар ёзган.

Тадбиркорлар Равшанбек Салаев ва Шавкатжон Оллоëровлар 2017 йилнинг сентябрь ойида қўлга олинган. МХХ талқинига кўра, улар Абдуллаевнинг асосий манбалари бўлган ва унга МХХ ходими (зобитнинг исми-шарифи ошкор қилинмаяпти) орқали юқори ҳокимият органлардаги вазият бўйича маълумотларни бериб юришган.

Ҳуқуқ фаоли¸ тергов давомида гумонланувчиларга қийноқ қўлланилганини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG