Ссылки доступа

Қирғизистондаги масжидлардан бирида икки эркак пичоқбозлик уюштирди


Милиция Ўш вилояти Ўзган туманидаги масжидлардан бирининг собиқ имомига қилинган ҳужумни тергов қилмоқда. Вилоят ИИБнинг маълумотига қараганда, 26 февраль куни Қизил маёқ қишлоғининг масжидида 40 ва 64 ёшли икки эркак муштлашиб қолди. Жанжал давомида 64 ёшли киши пичоқ ишлатди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, муштлашув закот – камбағалларга ёрдам сифатида тушадиган пулларни ўзлаштиришда айблангалик учун келиб чиққан.

Ўз навбатида, Ўш вилояти қозиси Самидин Отабоев муштлашув қатнашчилари имом лавозимига алоқадор эмаслигини, улардан бири эса собиқ маҳкум эканлигини хабар қилди. У закот билан боғлиқ пул масалалари жанжалга сабаб бўлганини инкор қилаяпти.

Жабрланувчи Ўш вилоят касалхонасига ётқизилган.

XS
SM
MD
LG