Ссылки доступа

Андижонда газ портлаши оқибатида 10 яшар бола тириклайин ёнди


Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирида рўй берган портлаш оқибатида 10 яшар бола тириклайин ёниб, танасининг 65 фоизи куйган аҳволда касалхонага ётқизилди. Портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлаш рўй берган хонадон қўшнилари қиш мавсумида газ узиб-узиб берилаётганини айтишди.

Андижон ҳуқуқ-тартибот органларининг мулозимига кўра, портлаш душанба куни рўй берган. Андижоннинг 3-кичик даҳаси 34-уйда рўй берган портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

– Ҳозир газ ва свет узиб-узиб берилаяпти. Газ очиқ қолган. Бола билмасдан светни ёққан, чақнаш рўй бериб, портлаш бўлган. Шу пайт уйда ҳеч ким бўлмаган. Болани исми Абдулазиз. Уни оғир куйиш жароҳати билан оғир аҳволда Андижон тиббиёт бирлашмасига олиб кетишди, - дейди портлаш рўй берган хонадон қўшниси.

Андижон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимасининг айтишича, Абдулазиз танасининг 65 фоизи куйган. "Уни ҳаётини сақлаб қолиш учун курашаяпмиз", - деди Тиббиёт бирлашмаси ходимаси.

XS
SM
MD
LG