Ссылки доступа

Олмаота вилоятида сув остида қолиш хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилинди


Олмаота вилоятининг Талгар туманидаги Туздибастау қишлоғи сув остида қолиш таҳдиди туфайли 28 февраль куни мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди, дея хабар берди Олмаота вилояти фавқулотда вазиятлар департаменти.

Расмийларнинг айтишича, Жамбил туманида сув тошқинлари туфайли фавқулотда ҳолат эълон қилинди.

Департаментнинг расмий вакили Азамат Журтбаевнинг айтишича, Туздибастау қишлоғида тўртта маҳалладаги 250 хонадонда истиқомат қилувчи аҳоли кўчирилган. Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, ярим тунда эвакуация тадбирлари якунланган, барча аҳоли ўзларининг танишлари ва қариндошларининг уйларига йўл олган. Хабарларга кўра, Талгар шаҳридаги иккита мактаб ва иккита коллежда эвакуация пунктлари тайёрлаб қўйилган.

Департамент хабарига кўра, 27 февраль куни Жамбил туманининг Қайназар қишлоғида ёғингарчилик ва қорлар эриши туфайли тўртта маҳалладаги 20та ҳовли сув остида қолган. Ўша куни Жамбил туманининг Узинағаш қишлоғидаги Баспан кўчасида ёғингарчилик ва қор эриши оқибатида 100 та ҳовли сув остида қолди.

Олмаота вилоятида ёғингарчилик ўтган ҳафтада бошланган. Расмийларнинг айтишича, дренаж тармоқларнинг йўқлиги, сув йўлларининг тўсиб қўйилганлиги, мунтазам равишда қорларнинг эриб бораётгани, ерларнинг музлаб қолгани қишлоқларнинг сув остида қолишига сабаб бўлмоқда. Ўтган йилги баҳорги ёғингарчиликлар туфайли Қозоғистоннинг бир нечта минтақасидаги ўнлаб аҳоли пунктлари салбий ҳолатлар билан тўқнаш келган эди.

XS
SM
MD
LG