Ссылки доступа

Қирғизистон кетма-кет иккинчи йил Қозоғистондаги элчисини тайинламаяпти


Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Динара Кемелова Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси яқин орада тайинланишини хабар қилди.

У бу ҳақда, 28 февраль куни, Жўқорғу Кенешда депутатларнинг нима учун Қозоғистонда кетма-кет икки йилдан бери Қирғизистондан элчи йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб бера туриб, айтиб ўтди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда, бу лавозимга номзодлар президент билан келишиб олинади.

Қирғизистоннинг Қозоғистондаги олдинги вазири Эсенқул Ўмуралиев 2016 йил апрелда лавозимидан озод этилган эди. Қўшни мамлакатдаги дипломатик ваколатхона деярли икки йилдан буён раҳбарсиз қолмоқда.

XS
SM
MD
LG