Ссылки доступа

Қирғиз-ўзбек чегарасидаги НЎПда юзлаб фуқаролар ўзининг ўтиш навбатини кутаяпти (видео)


Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарадаги “Дўстлик” ўтказиш пунктида бир ярим мингга яқин одам чегарадан ўтишга навбати келишини кутаяпти. Хабар қилинишича, чегарачилар кексаларни ва ҳомиладор аёлларни навбатсиз ўтказиб юбормоқда.

Бунинг арафасида чегарада қўшни мамлакатга ўтишни хоҳлаётган 500 нафар кишининг тўпланиб қолгани кузатилганди.

Қирғизистон давлат чегара хизмати Ўзбекистон билан чегарадаги навбатларни “савдо фаоллашгани” билан изоҳламоқда «Навбатлар икккала томонда, ҳам қирғиз, ҳам ўзбек томонида қайд этилмоқда. Одамлар ва транспорт воситаларининг тўпланиб қолиши даврий тусга эга бўлиб, бу асосан эрталаб ва тушдан кейинги соатларда, шунингдек, бозорлар ташкил қилинадиган кунлари кузатилаяпти», — дейишмоқда Қирғизистон давлат чегара хизматидагилар.

2017 йил сентябрда Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадан ўтишдаги чекловларни олиб ташлади. Назорат 10 та кабинада — кириш ва чиқишдаги бештадан кабиналарда амалга оширилаяпти. Ушбу назорат пунктидан бир суткада етти мингга яқин одам ўтаяпти.

XS
SM
MD
LG