Ссылки доступа

Тожикистон евробондлар сотуви ҳисобига тушган маблағларни “олиб чиқмаслик”ка чақирилмоқда


Тожикистон ҳукумати евробондлар сотуви ҳисобига топилган маблағларни осонлик билан қайтара олмайди, дея баёнот берди Осиё Тарақиёт банки(ОТБ)нинг доимий вакили Прадип Сривастава Душанбеда 28 феврал куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистонга кредитлар юқори фоизлар ставкаси - 7,1% бўйича берилган. «Бу ҳар йили 35 миллион долларнининг фақат фоизини қайтариш деганидир», - дейди ОТБнинг Тожикистондаги вакили.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Тожикистон Миллий банки давлат қимматбаҳо қоғозлари (евробондлар)ни халқаро молия бозорларида муваффақиятли сотуви амалга оширилганини маълум қилган эди. 500 миллион доллар ҳажмидаги қоғозлар Роғун ГЭСи қурилиши учун маблағ жалб қилиниши мақсадида сотувга қўйилган эди.

Тожикистон давлат облигацияларининг роуд-шоуси 28 августдан 8 сентябрга қадар тўртта – Лондон, Цюрих, Нью-Йорк ва Бостонда бўлиб ўтди. Мамлакат бош регулятори маълумотларига қараганда, облигацияларнинг 38% ни АҚШ инвесторлари, 24% ни Буюк Британия, 35% Европа Иттифоқи мамлакатлари ва кичикроқ қисмини -3% Осиё инвесторлари харид қилди. Облигация купонлари бўйича бир йилликдаромад 7,125% гача етиши мумкин.

ТР Миллий банки раиси Жамшед Нурмуҳаммадзода яқинда баёнот бериб, Тожикистон давлат облигация (евробонд)ларини халқаро молия бозорларига жойлаштириш амалиётини давом эттираверишини билдирди. «Муваффақиятли музокаралардан сўнг Тожикистон давлат облигацияларини харид қилишни сўраб инвесторлар томонидан берилган мурожаатлар 4,5 млрд. долларгача ошди», - дея таъкидлади РТ Миллий банки раиси.

Прадип Сриваставанинг таъкидлашича, Тожикистон ҳукумати яқин орада халқаро молия ташкилотларидан кредитлар олиши даргумон. Бироқ, Тожикистон молиявий грант олиш ҳуқуқига эга. Унинг сўзларига қараганда, ОТБ директорлар кенгаши Тожикистонга беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш қарорига келган, бу йил банк мамлакатга $150 млн ажратиши мумкин.

XS
SM
MD
LG