Ссылки доступа

Словакияда журналист ўлдирилганидан сўнг айрим амалдорлар истеъфога чиқди


Словакияда журналист Ян Куцьяк ўлдирилганидан сўнг Бош вазир ёрдамчиси Мария Трошкова, Хавфсизлик кенгаши котиби Вилиам Ясань, шунингдек маданият вазири Марек Мадьярич истеъфога чиқди.

Марек Мадьярич баёнот бериб, юз берган ҳодисадан сўнг “вазир курсисида қандай қилиб ўтириш”ини тассавур қила олмаслигини айтди.

Ян Куцьяк Aktuality.sk. сайт таҳририятида ишларди. Коррупция ва уюшган жиноятчилик тадқиқотлари Халқаро маркази (OCCRP) билан ҳамкорликда у словак сиёсатчиларининг Италия мафияси билан эҳтимолий алоқалари масаласида журналистик суриштирувини олиб бораётган эди. Куцьякнинг сўнги мақоласи 9 февраль куни эълон қилинган бўлиб, Братиславадаги нуфузли мавзелардан биридаги солиқ фирибгарлигига бағишланган эди.

Ўқотар қуролдан олган жароҳатлари бўлган журналистнинг жасади 25 февраль куни топилди. Полиция ўша заҳотиёқ қотиллик Куцьякнинг журналистик фаолияти билан боғлиқ эканлигини айтди. Словакия "ҳеч қачон журналистга уюштирилган ҳужум каби - бу каби ҳолат билан тўқнаш келмаган эди", деди полиция вакили.

Юз берган ҳодиса муносабати билан Словакия муҳолифати истеъфолар давом эттирилишини – жумладан, ички ишлар вазири Роберт Калиняк ва полиция раҳбари Тибор Гашпарнинг истеъфога чиқарилишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG