Ссылки доступа

Ўзбекистон қамоқхоналарининг собиқ куратори¸ МХХ полковниги қамоққа олинди


Тоймуроз Алимов

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари¸шу кунларда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган Шуҳрат Ғуломовнинг хос буйруқларини бажарган 42 яшар полковник Тоймуроз Алимов 26 февраль куни ҳибсга олинди.

Алимовнинг ҳибсга олинишига алоқадор мулозимнинг исми сир қолиш шарти билан айтишича¸ МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (2018 йил февралида тугатилган - таҳр) бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Тоймуроз Алимовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-модда, («Қасддан одам ўлдириш»), 301-модда («Ҳокимиятни суистеъмол қилиш») ва 230-моддалари («Айбсиз одамни жавобгарликка тортиш») асосида айблов илгари сурилган.

Терговга алоқадор мулозимнинг айтишича¸ гумондор Тоймуроз Олимжонович Алимов Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси сўровига мувофиқ ҳибсга олинган ва Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторига олиб келинган.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, Тоймуроз Алимовнинг айнан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси ( «Қасддан одам ўлдириш») бўйича ҳибсга олингани ва Алимовнинг маҳбусларни мунтазам қийнаганига оид маълумотларга эга эканини билдирди.

Ҳуқуқ фаоли иддаосига кўра¸ Алимов “МХХ назаридаги исталмаган шахслар¸ сир сақланиш зарур бўлган ҳодиса гувоҳларининг ликвидация қилиниши доирасидаги ишда фигурантидир.

XS
SM
MD
LG