Ссылки доступа

АҚШда Россияга қурол контрабандасида гумон қилинган қирғизистонликлар ушланди


Вашингтон округида яшайдиган Қирғизистоннинг икки фуқароси Россиянинг Чеченистон Республикасига ўқ отар қуроллар контрабандаси бўйича айбланмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, WJLA нашри хабар бермоқда.

Виржиния шарқий округи прокуратурасининг маълумотларига кўра, 28 ёшли Тенгиз Сидиқов ва 27-ёшли Элдор Резвонов ўқ отар қуроллар халқаро савдоси, контрабанда ва бошқа ҳуқуқбузарликларда айбланиб сешанба куни қўлга олинган.

Жиноят ишида келтирилишича қўлга олинганлар Чеченистонга лицензиясиз ошхона буюмлари ва автомобил ўриндиғи учун жилд остида ажратилган кўринишдаги 100 дан ортиқ ўқ отар қуролларни жўнатишга уринганлар. Почта ҳодимлари икки фуқаро деярли ҳар куни жўнатма юборганликлари тўғрисида терговчиларга хабар бердилар.

Мазкур иш бўйича суд эшитуви 1-мартга белгиланган. Уларга 20 йилгача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

ТИВ да Қирғизистоннинг АҚШ даги элчихонаси мазкур ахборотнинг ҳаққонийлигини текшираётганлиги хабар берилди.

XS
SM
MD
LG