Ссылки доступа

Мирзиёев “андижонлик” вазирни ҳокимиятга қайтарди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- "Дўстлик" чегарасидаги навбатлар. Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат - ўтказиш пунктида Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутаётганлар сони бир кунда уч баробарга кўпайиб, 1,5 минг кишига етди (фотогалерея).

- Мисрдаги поезд тўқнашувида камида 15 киши нобуд бўлди. Миср шимолида чоршанба куни йирик темир йўл аварияси содир бўлди. Йўловчи поезди таркибидан узилган бир неча вагон параллел йўлдаги юк вагонларига бориб урилди. Ҳалокат чоғида камида 15 киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.(ўзбек тилида видео)

- Осиё: Мирзиёев “андижонлик” вазирни ҳокимиятга қайтарди. Ўзбекистон ИИВ собиқ бошлиғи Зокир Алматов ҳокимиятга қайтарилди. Каримов уни андижон воқеаларидан сўнг ишдан бўшатган эди. Туркманистон ҳукумати Ашхобод-Туркманбоши авто йўлини ишини тугатишни таклиф қилди. Олма ота вилоятининг 6 тумани қор сувлари билан тўлиб қолди, биттасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. (видео)

- Иккита ер ости ўтиш йўлини қуришга 900 минг доллар сарфланди, аммо улар бузилишни бошлади. (видео Настоящее время из КР)​

- Мой бўёқ тасвири. Азим азимов Фрунзе бўйича саробга алданиш ва соғинч тўғрисида. Мой бўёқ тасвири – эркин суҳбат шаклидаги интервью. Блогер Азим Азимов қирғизистонликлар ўз ҳаётларини ўзгартиришлари ва кўпчилик қандай ёлғонларга ишониб яшаши тўғрисида ҳикоя қилади. (видео)

- Қозоғистон ҳукумати Олма ота вилоятида сув тошишида фуқароларни айблади. (видео Настоящее время)

- Қримга қочиш: ким Януковичга ёрдам берди? 4 йил олдин февралнинг охирида Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Қримга қочди. Унинг йўналиши соатма-соат кузатилди ва унинг давлат ўзгариши иши бўйича гувоҳларнинг ахборотларига кўра қочиш тарихи тизимлаштирилди. (Директ видеоси)​

- Зокиржон Алматов: Президент бизга жуда катта вазифаларни юклади. Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири, 68 ёшли генерал-полковник Зокир Алматов ИИВга қайтди. (Ўзбекистондан видео)

- Бир ойда $40 га яшаш. Бундай вазифани ногирон болалар оналари олдига қўйишмоқда. (ҚРдан видео)

- Россия қандай қилиб Қримни босиб олди. Хронология. Россия оккупациясига қаршилик қилган қримлик фаоллар ҳаракати 26-февраль деб номланади. Тўрт йил олдин шу санада қримликлар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун митингга Қрим олий радасидаги майдонга чиқишди. (Директ видеоси)​

- Фаол ўзи компьютерларни йиғиб, уларни болаларга совға қилади. Олмаоталик Равиль Насифулин ишдан бўш вақтда компьютер аҳлатхоналарда юриб яроқли қисмларни қидиради. Кейин улардан компьютерларни йиғиб, уларни кам таъкинланган оиларадан бўлган болаларга совға қилади. (видео Настоящее время)

- Бокуда кўчкилар оқибатида ўнлаб одамлар бошпанасиз қолди. (Директ видеоси)​

- Темиртаудаги унутилганлар. Ҳукуматда кўпинча металлурглар шаҳри деб юритиладиган Темиртаудаги бир неча туманлар ўн йилдан буён марказий иссиқлик таъминоти ва сувсиз, ҳаттоки канализация тизимисиз яшамоқдалар.(фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG