Ссылки доступа

Россиялик хакерлар Германия ҳукуматига бўлган ҳужумларда айбланмоқдалар


Германия ташқи ишлар вазирлиги ва мудофаа вазирлиги серверлари хакерлик ҳужумига учради, деб хабар бермоқда ДПА агентлиги. Агентлик суҳбатдошининг маълумотларига кўра ҳужумга уринишда Россия билан боғлиқ бўлган Фансу Беар гуруҳи алоқадор.

Тасдиқланишича ҳакерлар ҳукумат тармоғига зарарли дастурларни киритганлар ва айрим ҳужжатларни ўғирлаганлар. Германия махсус хизматлари кибер ҳужум тўғрисида ўтган йил декабрида маълум қилди. Вазирлик серверларига ҳужумлар йил давомида бўлгани истисно эмас. Ҳозирги вақтда мутахассислар хакерлар қанчалик чуқур пайдо бўлганини аниқламоқдалар.

Фансу беар хакерлик гуруҳи 2000-йилларда ташкил қилинган. У АҚШ демократлар партияси, немис парламенти ва ТВ5 француз телеканали, шунингдек НАТО ваколатхонасига ҳужумлар билан машҳур. Бузғунчилар бир неча марта россия ҳукумати билан алоқадорликда айбланганлар, кремлда булар рад қилинган.

XS
SM
MD
LG