Ссылки доступа

Тожик-ўзбек чегарасида бир нечта НЎП ўз ишини қайта тиклади (фото)


Мартнинг биринчи кунида тожик-ўзбек чегарасида илгари ёпиб қўйилган бир нечта НЎП расман иш бошлади.

Ўзбекистоннинг Бекобод тумани билан чегарадош Спитамен туманида жойлашган НЎПлардан бири бўлган «Ҳаштяк-Бекобод» НЎПнинг очилиш маросимида қатнашган Озодлик радиосининг Тожикистон шимолидаги мухбири хабар қилишича, тадбирда иккала мамлакатнинг расмий шахслари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарабўйи туманларининг ўнлаб маҳаллий аҳолиси иштирок этган.

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Алимардон Қаршиев маросимда сўзга чиқиб, бугунги воқеалар тожик-ўзбек муносабатларида янги саҳифа очишини баён қилди. У икки қўшни давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар бундан буён фақат ривожланишига умид билдирди. Тожикистон томонидан Сўғд вилояти раисининг ўринбосари Рустам Раҳматзода сўзга чиқди.

Спитамен туманидаги «Ҳаштяк» НЎП Ўзбекистоннинг Бекобод тумани билан чегарадош бўлиб, Хўжанддан 60 км узоқликда жойлашган. Бу ердан қўшни мамлакатнинг пойтахти Тошкентгача “қўл чўзса етгулик” масофа, яъни машинада икки соатга яқин йўл юрилади.

1 мартдан бошлаб, тожик-ўзбек чегарасидаги Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Панжикентдаги чегарада жойлашган «Саразм-Жартепа» НЎП ҳам очилди. Бундан ташқари, тожик-ўзбек чегарасидаги бир нечта бошқа НЎПлар -«Ўратепа-Қушкент», «Зафаробод-Хавостобод», «Хавотаг-Учтурган» и «Навбунёд-Поп» НЎПларининг расмий очилиш марсими бўлиб ўтди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Тожикитстон ўртасида савдо чекловларини олиб ташлаш, товарлар олиб ўтиш учун тарифларни бир хиллаштириш, давлатлар ўртасидаги аҳамиятга молик йўлларни тиклаш ва виза тартибини бекор қилиш масалаларини муҳокама қилиш давом этаяпти.

XS
SM
MD
LG