Ссылки доступа

ҚР шарқида маҳаллий аҳоли олтин чиқариш фабрикаси қурилишига қарши чиқмоқда


ҚРнинг Тўғуз-Торо туманида маҳаллий аҳоли қурилаётган олтин чиқариш фабрикасининг ҳудудига кирди. Бу ҳақда туман ҳокими Тилек Идирисов хабар қилди. Улар объект қурилиши давом этаяпти, деб ҳисоблаб у ерга кириб борган.

«Туман маданият сарой ёнида 500 га яқин киши тўпланди, улардан 150 нафари комбинат томонга боришди. Аввалига комиссия аъзолари у ерда иш бўлаётган-бўлмаётганини текшириш учун ҳудудга кирди. Дарвоза ортида тўпланган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ҳудудга киришни хоҳлади ва йўлда деворни ағдаришди», - деди Идирисов.

У комбинат ускуналарига зиён етмагани, фақат девор шикастланганини таъкидлади.

Аввалроқ, 7 февраль куни Тўғуз-Торода ўнлаб одамлар олтин чиқариш фабрикаси (ОЧФ) қурилишини тақиқлаш талаби билан митингга чиққан эди. Шунга ўхшаш норозилик ҳаракати бир ҳафта олдин ҳам ўтказилганди. Баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари фабрика “экологияга зарар етказиши мумкин” деб ҳисоблайди.

«Жи Эл Макмал девелопинг» компаниясининг раҳбари Мақсат Жээналиев экологик зарар ҳақидиги хавотирлар ўринсиз эканлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG