Ссылки доступа

Қозоғистонда ағдарилиб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан иш очилди


Актюбинск вилоятининг Храмтау туманидаги трассада 25 февраль куни юз берган йўл транспорт ҳодисаси натижасида камида 7 нафар йўловчиси жароҳат олган автобус ҳайдовчиси айни дамда шаҳардан чиқиб кетмаслик шарти билан Ақтўбеда ушлаб турилибди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Актюбинск вилояти ички ишлар департаменто маҳаллий полиция хизмати бўлим бошлиғи Айдос Қулжановнинг маълум қилишича, Жанубий Қозоғистон вилоятида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи Марат Бегимқуловга нисбатан “Йўл транспоррт қоидаси ва транспорт воситасини эксплуатация қоидаларини бузиш” моддаси бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Россиядан келаётган йўловчи автобуси Самара-Чимкент трассасининг Хромтау туманида ағдарилиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган. Полициянинг ўша куни маълум қилишича, турли жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси олиб борилган. Расмий маълумотларга кўра, автобусда 25 нафар йўловчи бор эди.

Туман марказий шифохонаси бош шифокорининг ўринбосари Людмила Волненконинг айтишича, ЙТҲдан сўнг шифохонага 21 ёшдан 57 ёшгача бўлган 9 киши, жумладан уч аёлолиб келинган. Жабрдийдалар кейинчалик Ўзбекистон томон йўлларни давом эттиришган.

Маҳаллий полиция хизмати бошлиғи Айдос Қулжановнинг айтишича, 22 январдан 18 февралга қадар Оқтобе вилоятида ўтказилган полиция текширувлари натижасида йўловчи ташиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ юзлаб ҳолатлар аниқланди.

XS
SM
MD
LG