Ссылки доступа

Пентагон Путиннинг ядро қуроли тўғрисидаги баёнотига: "Биз тўлалигича тайёрмиз"


Пентагон Россия президенти Владимир Путиннинг ядро қуролларини ривожлантириш бўйича баёноти ўзлари учун "сюрприз бўлмаганини" маълум қилди. "Америкаликлар хотиржам бўлишлари мумкин. Биз тўлалигича тайёрмиз", – дея баёнот берди 1 март куни Пентагон вакили Дана Вайт.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг Европадаги ракетага қарши мудофаа тизими Россияга қарши қаратилмаган, балки Эрон ва Шимолий Кореядан бўладиган таҳдидлардан ҳимояланишга мўлжалланган.

Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғинда чиқиш қилди. Конституцияга кўра, давлат раҳбари йиллик мурожаат билан чиқиши керак. Бу гал президент нутқи бошқа санага кўчирилди, мазкур сана президентлик сайловларига яқинлаштирилди.

Путиннинг деярли ярим вақти янги замонавий қуроллар тизимини тақдимотини ўтказиш ва унинг анонслари билан ўтди. Бу қуролларнинг деярли ҳаммаси ядро зарядларини элтиш қувватига эга.

Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, Россия АҚШнинг ракетага қарши мудофаа имкониятлари кенгаётгани муносабати билан янги қурол ишлаб чиқишга мажбур бўлган.

Россия президенти томонидан кўрсатилган қуроллар илк бор намойиш этилди. Уларнинг техник характеристикаси ва тайёргарлик ҳолатини мустақил равишда тасдиқлашнинг имконияти йўқ.

XS
SM
MD
LG