Бўлажак талабалар, хусусан, эркин мавзу -«Пешвои миллат- ҳомии миллат» («Миллат етакчиси – миллат ҳимоячиси») ёки "Пайравони Пешвои миллатем!" («Биз – Миллат етакчисининг издошларимиз») эркин мавзусида эссе ёзишларлари мумкин.
Тожикистонда жорий йилдан бошлаб, таълим олиш тилидан қатъий назар, барча абитуриентлар тожик тилида эссе ёзадилар. ТР Таълим ва фан вазирлигидаги манба хабар беришича, абитуриентлар эссе ёзиш учун тожик адабиёти бўйича мактаб дастуридан мавзу танлаб олиши ёки эркин мавзуда эссе ёзиши мумкин.
«Абитуриентларга эссе учун 60 га яқин мавзулар таклиф қилинади. «Миллат етакчиси – миллат ҳимоячиси» ёки «Биз – миллат етакчисининг издошларимиз» мазулари ҳам шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, давлат тилида эссе ёзиш таклифини Тожикистон президенти 2015 йил сентябрда, Билимлар кунида Кўлоб давлат унивесритетида ўртага ташлаган эди.
Эмомали Раҳмон 1992 йилдан буён Тожикистонга раҳбарлик қилаяпти. Тожикистон парламенти 2015 йил декабрда Эмомали Раҳмонни тожикларнинг умрбод етакчиси деб расман эълон қилган “Тинчлик ва бирлик асосчиси ҳамда Миллат етакчиси тўғрисида”ги қонунни тасдиқлаган эди.