Ссылки доступа

Шарқий Гутада учинчи бор «гуманитар танаффус» бузилди


БМТ Суриянинг Шарқий Гута анклавидаги вазият ёмонлашгани борасида баёнот берди. Бу каби ҳолат мамлакат ҳудудида тинчликка эришиш борасида резолюция қабул қилинганига қарамай юз бермоқда, дея баёнот берди Женевада бўлиб ўтган брифингда БМТнинг гуманитар масалалар бўйича махсус элчисининг ёрдамчиси Ян Эгеланн.

У Россиянинг Сурия ҳукумати билан биргаликда ташкиллаштирган Гутадаги гуманитар йўлаги самарасиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Эгеланнинг сўзларига қараганда, бир кунда атиги беш соат ажратиштинч аҳолини эвакуация қилиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш учун етарли эмас экан.

Пайшанба куни Шарқий Гутада учинчи марта “Гуманитар танаффус” барбод бўлди. Россия бунга яна Сурия президенти Башар Асад режими рақиблари бўлмиш маҳаллий исёнкорларни айблаб чиқди, Кремль уларни «террорчилар» деб атайди.

Исёнкорларнинг ўзлари эса, бундан аввал, Россия эвакуация вақтида хавфсизликни таъминлай олмаслиги ҳақида баёнот берган эди. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Инсон ҳуқуқларини мониторинг Сурия Маркази гуманитар йўлак жуда ҳам ёмон ташкиллаштирилгани ҳақида маълум қилишган эди.

Февраль ойи сўнггида Гутада бир неча кун мобайнида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳақида маълумот тарқатилди. Шундан сўнг БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурияда 30 кунлик тинчлик қарор топишига бағишланган резолюция қабул қилди. Бироқ, Россия ўт очишни тўхтатиш борасидаги режим Асад рақибларига нисбатан қўлланилмаслигига эришди.

XS
SM
MD
LG