Ссылки доступа

Президент Мирзиëев коррупцияни камайтириш учун давлат амалдорларининг тўйга боришини тақиқлади (аудио)


Ўзбекистон президенти Навоий вилоятига сафар қилган 2 март куни Озодликка юборилган аудиофайлда Шавкат Мирзиëев "эртага Сенат"нинг давлат амалдорларининг тўй-ҳашамларига боришини тақиқловчи қарори чиқажагини билдиради.

Аммо Мирзиëев гаплари мантиғидан уларнинг 27 февраль куни импорт -экспорт масалаларига бағишлаб Тошкентда ўтказилган видеоселекторда айтилганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳозирга қадар президент матбуот хизмати ва маҳаллий матбуотга тўлиғича ëйинланмаган бу чиқишида Мирзиëев¸ бутун мамлакат бўйлаб давлат амалдорларига ҳалол ишлаш учун барча шароитни яратиб бергани ва эндиликда улардан адолатни қаттиқ талаб қилиш фурсати келгани ҳақида гапиради.

«Мана эртага қарор чиқади¸ Бош вазирдан¸ ҳокимдан бошлаб ижроия органи вакилларининг тўй-маросимларга бориши ман этилади. Чойхоналарда давлат машинасини кўрган куним¸ ўшаларни ишдан олиб ташлайман¸ жазолайман»¸- дейди Шавкат Мирзиëев.

Загрузить файл

Президент¸ умуман жамият¸ хусусан¸ давлат амалдорлари орасида авж олган коррупцияни йўқотиш учун серхаражат тўй-маросимларни ҳам¸ давлат расмийларининг унга "ғўдайиб" боришини ҳам тақиқлашга мажбур бўлганини билдиради.

«Бирорта раҳбар¸ мандан бошлаб¸ туғилган куниниям нишонламайди, тўйиниям, мандан бошлаб. Бўлди¸ у замонлар ўтди¸ одамларнинг ғашини келтираяпти бу нарса¸ лаънатини келтираяпти. Маросим ҳам¸ тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўддайиб ҳамма муовини билан¸ ҳамма туради... Сан ўша 20 кило гўштнинг пулига камбағалнинг уйини краска қилиб бер¸ уйига телевизор олиб бер¸ ноинсоф», - дейди видеоселектор йиғилишининг аудиоëзувида президент Шавкат Мирзиëев..

Президент эмас¸ балки Сенат чиқарадиган қарорда¸ Мирзиëевга кўра¸ тўйга энг кўпи 150 киши¸ ошга эса 200 кишининг чақирилишга рухсат берилади.

XS
SM
MD
LG