Ссылки доступа

НЎПларни кенгайтириш мақсадида Қирғизистон Ўзбекистон билан чегара яқинидаги уйларни сотиб олмоқда


Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон билан чегарадаги «Достук» (“Дўстлик”) ўтиш пункти яқинида 32та турар жойни сотиб олди, яна учта уй бўйича суд тортишувлари давом этмоқда. Бу ҳовлилардан НЎПни кенгайтириш учун фойдаланилади, деди бош вазир ўринбосари Дайир Кенекеев иншоатга ташрифи чоғида.

Унинг сўзларига қараганда, ҳукумат раҳбари Сапар Исақов НЎПда фуқароларнинг ўтиш имкониятларини кенгайтиириш вазифасини юклаган. Унинг айтишича, ҳукумат чегарачилар сонини ошириш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда.

2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб Ўш вилоятининг «Достук» ўтиш пунктида узундан-узун навбатлар пайдо бўлди, бу ҳолатни Қирғизистон Давлат Чегара хизмати, икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларининг фаоллашгани билан изоҳлади.

ДЧХ маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 15 январидан «Достук» НЎПда паспорт назорати 10 та кабинада амалга оширилмоқда: 5 та Қирғизистондан чиқаётганлар учун, 5 та республикага кираётганлар учун. НЎП ўтиш имкониятлари 1,7 баробар ошди – бу бир кеча-кундузда 7000 дан ортиқ киши демакдир. Март ойидан бошлаб қўшимча 4та - 2таси чиқиш, 2таси кириш учун кабина ўрнатиш кўзда тутилган.

2017 йил сентябрида Ўзбекистон Қирғизистон чегараларидан ўтиш чекловларини бекор қилди. 7 йилдан бери икки мамлакат аҳолиси ўз қариндошлариникига бориш ва савдо алоқаларини ўрнатиш имкониятидан маҳрум эди.

XS
SM
MD
LG