Ссылки доступа

Ашхабодда киши бошига ярим кило шакар берилмоқда, ҳукумат эса серобгарчилик ҳақида айтмоқда


Туркманистонда яна озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларининг берилиш меъёри камайтирилди, дўконларда узундан узун навбатлар кузатилмоқда. Шунга қарамай давлат телевидениеси мамлакатда озиқ-овқат мўл-кўллиги ҳақида хабар бермоқда.

28 февраль куни пойтахтдаги давлат томонидан назорат қилинадиган дўконларда аҳолига бериладиган маҳсулотлар миқдорига янги чеклоов жорий қилинди. Жумладан, шакар ва ун каби маҳсулотлар чекловлар билан берилмоқда. Айни дамда бир киши 1 килограмм ун ва 0.5 килограмм шакар харид қилиши мумкин. Бундан аввал бир киши 5 килограмм ун, 1 килограмм шакар сотиб олиши мумкин эди.

“Озодлик” радиосининг Ашхабоддаги суҳбатдошларининг айтишларича, узундан узун навбатлар бўлгани боис, маҳсулотлар 1-2 соат ичида сотилиб бўлмоқда.

"Ашхабодликлар эрталабки 6 дан бошлаб давлатга тегишли дўконлар олдида тўпланишади. Чунки, киши бошига ун, шакар ва ёғ берилиши чеклангани боис, бу маҳсулотлар бир зумда тугаб қолади", - дейди ашхабодлик Алтин исмли аёл (Муҳ.- исм ўзгартирилган).

Унинг айтишича, сотиб олинадиган маҳсулотлар чеклангани етмагандек, дўкон сотувчилари вояга етмаганлардан ҳужжат сўрамоқда, уларни навбатан чиқариб юборишмоқда, шу билан бирга ўзларининг бу каби ҳатти-ҳаракатларини изоҳлашмаяпти.

Айни дамда Туркманистон аҳолиси ун ва нон етишмовчилиги билан тўқнаш келган. 24 февраль куни “Озодлик” манбалари Дашўғуз вилояти дўконларида харидорларга оиладаги ҳар бир катта ёшдаги аъзо учун 5 килограммдан ун сотилаётгани, бунда болалар ҳисобга олинмаётгани ҳақида маълум қилишган эди.

XS
SM
MD
LG