Ссылки доступа

ФВВ Қозоғистонда ёниб кетган 7 кишининг ҳаммаси ўзбекистонлик эканини билдирди (видео)


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Қозоғистондаги автоҳалокатда нобуд бўлган 7 ўзбекистонликнинг жасади Хоразмга етказилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, ҳозир 1 март куни содир бўлган ҳалокат қурбонларининг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу йилнинг 1 мартида Ақтау-Бейнау автомобил йўлида йўловчи ташувчи машина билан юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 7 киши ўлган эди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автоҳалокатда ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини 2 март куни эълон қилди. Бу рўйхатда дастлаб 6 кишининг исми бор эди. 4 март кунги рўйхатга эса яна бир кишининг исми қўшилди.

Айни ҳодиса бўйича Қозоғистонда “Йўл ҳаракати қоидасини ва транспорт воситасидан фойдаланиш тартибини бузганлик” моддаси асосида тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Юк машинаси ва енгил автомашинаси тўқнашган пайтда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўтирган машина ёниб кетгани акс этган видео бироз сўнгра YouTube тармоғига илинган эди.

Қозоғистонда сўнгги икки ой ичида бир неча марта ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобуслар ҳалокатга учрагани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG