Ссылки доступа

Ўзбекистонда жиноий гуруҳига алоқадорликда гумонланган прокурор ҳибсга олинди


Иллюстративное фото.
Иллюстративное фото.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани прокурори ўринбосари, Шерали Аҳмедов 1 март куни Ўзбекистон Ҳарбий прокуратурасининг Термизда бўлиб турган махсус гуруҳи томонидан ҳибсга олинди.

Бу хабарни тасдиқлаган вилоят прокуратураси мулозимига кўра, 37 ёшли Шерали Аҳмедов Сурхондарё вилояти МХХ тергов бошқармаси собиқ бошлиғи Нодир Тўрақулов тузган жиноий гуруҳга алоқадорликда гумонланмоқда.

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг ўзини таништирмаган мулозими Шерали Аҳмедовнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади. “Ҳарбий прокуратура олди. Улар бизга ҳам барча тафсилотларни айтишмайди. Лекин, менинг билишимча, Шерали Аҳмедов тадбиркорлардан Нодир Тўрақуловга пул олиб беришда гумонланяпти”, деди прокуратура мулозими.

Шерали Аҳмедовнинг Бойсун туманида яшайдиган отаси Жўра Аҳмедов ўғлининг тадбиркорлар билан бирга Нодир Тўрақуловга пул олиб борганини тасдиқлар экан, бу пулларни собиқ терговчи қабул қилиб олганлиги ҳақида барча ҳужжатлар борлигини айтди.

​– МХХ тергов бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Нодир Тўрақулов ўғлимни ўзининг тергов ишларига яқинлаштирмасдан, ўзининг жиноят ишлари бўйича фуқаролардан етказилган зарарни сўрашни, улар зарар суммасини олиб келса МХХ тергов органига олиб келишига ўғлимга кўрсатма берган. Шундан сўнг ўғлим фуқаролар томонидан зарар сифатида олиб келинган пулларни шу фуқаролар билан биргаликда Нодир Тўрақуловга олиб борган. Нодир Тўрақулов пулларни қабул қилиб олганлиги бўйича протокол тузиб, уни ўзининг жиноят ишларига тиккан. Баённомаларни ҳаммасини имзолаган. Шу сабабли ўғлим Ш. Аҳмедов барча пуллар давлатга топширилди, деб ўйлаган, дейди Жўра Аҳмедов.

МХХ зобити Нодир Тўрақулов президент Мирзиëев жорий йилнинг 19 январь куни Қизириқдаги йиғилишда МХХнинг айни вилоятдаги бошқармаси фаолиятини кескин танқид қилгани ортидан 22 январь куни Тошкентда қамоққа олинган эди.

XS
SM
MD
LG