Ссылки доступа

АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча ёпилган


АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси хавфсизликка таҳдид солингани муносабати билан душанба куни омма учун ёпиқ бўлади. Элчихона ходимлари фақат шошилинч ҳолатлардагина ёрдам кўрсатади. Бунда, дипломатик миссиянинг баёнотида хавфсизликка таҳдиднинг хусусияти ҳақида ҳеч нарса айтилмаяпти, деб хабар бермоқда Reuters.

Бундан ташқари, АҚШ элчихонаси ходимлари Туркиядаги АҚШ фуқароларини одамлар анъанавий кўп тўпланадиган ерлардан, шунингдек, машҳур сайёҳлик йўналишлардан узоқроқ бўлишга чақирмоқда. Американинг Анқарадаги элчихонаси иши тикланиши ҳақида қўшимча эълон қилинади, дейилади баёнотда.

Шу йил 18 январь куни Қобулдаги Америка элчихонаси жангарилар Афғонистон пойтахтидаги отелларга ҳужум қилиш эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилганди. Икки кундан кейин жангарилар Қобулдаги "Интерконтинентал" меҳмонхонаси биносига ҳужум қилишди. Ўша куни у ерда халқаро конференция ўтказилаётган эди. Ҳужум натижасида 22 киши, жумладан 4 нафар америкалик ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG