Ссылки доступа

Тожикистонда ҳукм қилинган адвокат Ёров таниқли ёзувчи бўлмиш отаси билан видолаша олмади


Ҳукм қилинган адвокат Бузургмеҳр Ёровнинг отаси ва таниқли ёзувчи Равшан Ёрмуҳаммад якшанба куни 76 ёшида вафот этди. Бузургмеҳрнинг синглиси Хосият Ёрованинг айтишича, отаси 4 март куни Душанбедаги уйида вафот этди.

«Отамизнинг фарзандлари кўп, бироқ у фарзандларидан йироқда вафот этди, унинг сўнги кунларида ёнида қўшнилар бўлди. Бизнинг уйСИЗО яқинда жойлашган. Бир кун аввал менга қўнғироқ қилди, у биз учун жуда ҳам қайғурарди», - дейди Хосият.

Хосият Ёрованинг айтишича, отасининг жасади бугун пойтахтдан туғилиб ўсган Жалолиддин Балхий туманига олиб келинди ва дафн қилинди.

Равшан Ёрмуҳаммаднинг катта ўғли Бузургмеҳр Ёров 2015 йилдан бери ҳибсда ушлаб турилибди. Бузургмеҳрнинг синглиси ва укаси - Хосият ва Жамшедузоқ давом этган таъқиб ва босимлардан сўнг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишган эди.

Хосият Ёрованинг айтишича, отаси ҳеч қачон соғлиғидан нолимаган, бироқ Бузургмеҳрнинг ҳибсга олинганидан сўнг ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган бошқа фарзандларини соғиниб соғлиғи ёмонлашган. Равшан Ёрмуҳаммад 2016 йилнинг декабрида Бузургмеҳрнинг ҳибсга олинганидан сўнг ёлғизликда истиқомат қилаётгани ва ўзининг “Маҳмуд Ғазнавий” деб номланган романининг сўнгги саҳифаларини ёзаётганини айтган эди.

Таниқли тожик ёзувчиси Равшан Ёрмуҳаммад радио, телевидения, «Адабиёт ва санъат» газетасида мухбир бўлиб ишлаган, “Тожикистон” журналининг бош муҳаррири бўлган.1998 йилдан 2003 йилга қадар Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG